Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Фарғонада сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши ва яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро У.С. ўзи бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 37,3 миллион сўмлик 4 дона тиббий техника ва 707 дона тиббий буюмлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 19:55 18.10.2020. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!