Фарғонада ота фарзанди учун алимент тўловларини ойма-ой тўлаб келар эди, шунга қарамасдан сафари ҳали узоқ давом этишини билиб, МИБ Қува туман бўлимига йўл олди.
Маълум бўлишича, Фарғона туманлараро судининг 22.07.2019 йилдаги ижро варақасига асосан М.А.дан ундирувчи О.М. фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғридаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Ижро ҳаракатлари доирасида зарур чоралари амалга оширилиб, ижрочининг талаблари тўлиқ таъминланди.
Натижада, 2025 йил 1 декабр куни 92 400 000 (тўқсон икки миллион тўрт юз минг) сўм тўлиқ ундирилган ва ундирувчи О.М.га тилхат асосида топширилди. Қарздор томонидан берилган маълумотга кўра, мазкур тўлов олдиндан амалга оширилган бўлиб, бу унинг Россия Федерациясига чиқиб кетиши билан боғлиқ эканлиги билдирилган.
Тўловнинг қабул қилиниши ва маблағларнинг ундирувчига топширилиши ҳақида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ижро ҳаракатлари натижасида алимент мажбурияти қонунда белгиланган тартибда тўлиқ бажарилганлиги сабабли, ижро ҳужжати амалда тамомланди.