Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, бир оёқда тик туришга мажбурлашгани ростми?

Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, бир оёқда тик туришга мажбурлашгани ростми?

Интернет тармоқларида тарқалган «Фарғоналик ўқитувчи: ИИБ ходимлари мени калтаклаб, бир оёқда тик туришга мажбурлашди» сарлавҳали хабар юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатан ҳам, жорий йилнинг 26 июль куни Фурқат туманидаги 34-сон ихтисослашган умумтаълим мактабида компьютер ўғирланиши билан боғлиқ холат содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Хабарда келтирилганидек ИИО ходимлари жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Жўраевни қийноққа солганлик билан боғлиқ ҳолати юзасидан Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ИИБ томонидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. 

Киритилди: 15:45 02.08.2020. Ўқилди: 4558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!