Бугун 2 февраль, 2023 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада ИИБ ходими қарама-қарши йўлдаги “Damas”га бориб урилди

Фарғонада ИИБ ходими қарама-қарши йўлдаги “Damas”га бориб урилди

Риштон туманида ИИБ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 28 ноябрь куни соат 09:30 ларда Фарғона вилояти Риштон тумани, Бўстон қишлоғи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган туман ИИБ ходими лейтенант Ҳ.М. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашина йўлнинг носоз қисмида техник шикастланиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиши натижасида, шу йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ҳ.Ш. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашган. Транспорт воситаларининг хайдовчилари хушёр ҳолатда бўлишган.

Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Spark” автомобили ҳайдовчиси Ҳ.М. “Damas” автомобили ҳайдовчиси Ҳ.Ш. ҳамда унинг 3 нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:54 30.11.2022. Ўқилди: 3048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!