Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада ҳамма ерда навбат: Метан “заправка” – навбат. Бензин – навбат. Ҳеч бир “заправка”да пластик ўтмайди, банкомат – навбат

A A A
Фарғонада ҳамма ерда навбат: Метан “заправка” – навбат. Бензин – навбат. Ҳеч бир “заправка”да пластик ўтмайди, банкомат – навбат

Фарғона вилоятида бензин нархи 10 минг сўмга чиқиб кетгани ҳақида ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Манбанинг маълум қилишича сўнгги кунларда ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида метан қуйиш шаҳобчаларида узундан узун навбатлар юзага келмоқда. Бунинг оқибатида бензин нархи ҳам кескин қимматлашиб кетган. Одамлар метандаги навбатдан чарчаб бензинга келса у ерда ҳам навбат. Аҳолининг айтишича бензин тақчиллиги сабаб Тошкентга қатнайдиган таксилардан бензин олиб келишни илтимос қилишмоқда. Ушбу муаммолар ортида Фарғонада йўл кира ҳақи ҳам икки бавараварга қимматлашиб кетган. Йўлларда ёқилғи тугаганлиги сабаб машиналар йўл четида қолиб кетмоқда..

Шунингдек, ишлаётган “заправкалар”да пластик карта ўтмаётгани ҳам айтилмоқда. Аҳоли картадаги пулини нақд қилиб олишга банкоматга борса, у ерда ҳам навбат.

Аҳоли ушбу ҳолатларга “Доимгидек сабр қиламизда. Бу кунлар ҳам ўтиб кетар?!”, дея изоҳ бермоқда.

Киритилди: 07:45 30.11.2019. Ўқилди: 5278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!