Ҳодиса Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги «Демурсат» маҳалласида содир бўлди. Сигир тасодифан уй эгалари томонидан қазиб қўйилган чуқурга тушиб кетган. Гувоҳлар зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчиларини чақирган. Шундан сўнг сигир махсус жиҳозлар ёрдамида чуқурдан олиб чиқилиб, эгаларига топширилди.