Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада электр энергияси "ўғриси" қўлга тушди

Фарғонада электр энергияси "ўғриси" қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Фарғона шаҳрида "П.И.М." МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 145,3 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!