Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада босқинчига суд ҳукми ўқилди

Фарғонада босқинчига суд ҳукми ўқилди

Босқинчилик - ўзганинг мол-мулкига қарши қаратилган энг хавфли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жавобгарлик амалдаги Жиноят кодексининг 164-моддасида назарда тутилган. Босқинчиликнинг ижтимоий хавфлилигини юқорилиги, аввало, шу билан боғлиқки, бу жиноят натижасида ўзганинг мол-мулки эгаллаб олинаётганда жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига ҳам зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф вужудга келади.

Судланувчи А.Шафиев ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсани ишлатиб, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан босқинчилик ҳамда маъмурий назорат қоидасини бузиш жиноятларини қуйидаги ҳолатларда содир қилган.

Жумладан, А.Шафиевга муқаддам жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг қарорига асосан 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилиб, ҳар ойнинг 10, 25 кунлари шаҳар ИИБ ҲПБдан ўтиш, тунги соат 23:00 дан эрталаб соат 06:00 қадар яшаш уйини тарк этмаслик, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда юрмаслик, Фарғона шаҳар ИИБнинг рухсатисиз доимий яшаш жойини ташлаб кетмаслик ва белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқмаслик тақиқланган. А.Шафиев Фарғона шаҳар ИИБ томонидан 2022 йил 17 январь куни маъмурий назорат қоидаларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Судланувчи А.Шафиев маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун муқаддам Фарғона шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, яъни 223.000 сўм жарима жазоси тайинланган бўлсада, Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган текширувда маъмурий назорат қоидаларини бузиб, яшаш уйида йўқлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, А.Шафиев ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида 7 март куни соат 18:30 ларда Фарғона шаҳар Наврўз кўчасида ўзидан олдинда пиёда ҳаракатланиб кетаётган Р.Тоймазовга қўлида бўлган ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб, пичоқни Р.Тоймазовнинг бўйин соҳасига тираб, ҳаёт ва соғлик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, Р.Тоймазовни қўрқитиб, ундан пул талаб қилган.

Суд тиббий экспертизасининг № 4-916-сонли хулосасига кўра, Р.Тоймазовнинг чап билак-кафт бўғими соҳасида шилинма аниқланиб, ушбу тан жароҳати 6 кундан кўп давом этмайдиган тез ўтиб кетувчи, енгил шикастларга кириши кўрсатилган.

Суд, иш бўйича судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, атрофлича муҳокама қилиб, жиноят ишида тўпланган далилларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб, А.Шафиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми "б" банди, ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми билан айбли деб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Абдурасул Миножиддинов,

жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси

Киритилди: 16:54 06.06.2022. Ўқилди: 1837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!