Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада арзон нархда тилла тақинчоқ сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Фарғонада арзон нархда тилла тақинчоқ сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Ғ.О. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 2 млн 240 минг сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан судланган Р.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.А. жабрланувчи Ғ.О. билан Telegram орқали танишиб, унга ўзини савдо маркази ходими сифатида таништириб, арзон нархда тилла тақинчоқ буюмлари сотишини айтган. У алдов йўли билан 2 млн 240 минг сўмини ўтказиб олиб олган ва уни қора рўйхатга кирғизиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:36 10.06.2024. Ўқилди: 1375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!