Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Д. қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.П.нинг топшириғига асосан умумий баҳоси 297,5 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 8 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги чегара қисмини кесиб ўтган сув ариғидан оқизган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.