Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада 2,6 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

A A A
Фарғонада 2,6 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

Фарғона шаҳрида 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими, ИИБ ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.И. ва бошқалар “Т.Б.” МЧЖ биносини МЧЖ раҳбари билан оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 00:00 15.11.2024. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!