Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада 18 ёшли қиз аттракциондан йиқилиб тушди

Фарғонада 18 ёшли қиз аттракциондан йиқилиб тушди

Жорий йил 23 март куни Фарғона вилояти Риштон туманидаги марказий истироҳат боғида 18 ёшли қиз “Пиратский корабл” номли аттракционда учаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида аттракциондан тушиб кетган.

Эҳтиётсизлик оқибатида тан жароҳати олган қиз туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Риштон тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва N.O.ning олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаганлигини аниқлаш юзасидан Бандлик бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Ҳозирги кунда вояга етмаган Н.О Бағдод туман тиббиёт бирлашмасида шифокорларнинг назоратида даволанмоқда ва аҳволи яхшиланяпти.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 05:48 30.03.2023. Ўқилди: 2082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!