Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

Фарғона вилоятида хавфсизлик чоралари кўрилмаган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

«Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган «Э.Г.С.-2.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШ (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.

Киритилди: 15:26 29.04.2024. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!