1️. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “З.К.” оилавий корхонаси раҳбари Ғ.Ғ. (муқаддам судланган) “Зохидон” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 164,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
2. Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “А.Д.” “Қўшчинор” МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 134,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
3.Департаментнинг Фарғона тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Q.S.” МЧЖ масъул шахслари “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 118 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.