Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

Фарғона ва Навоий вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

🔴 Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1989 й.т. маҳаллий фуқарога тегишли сумка холислар иштирокида текшириб кўрилди.

Натижада, сумка ичида 5 бўлакдан иборат жами 4 кг 463 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган, унинг 1990 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган укаси ҳам процессуал тартибда ушланди.

Аниқланишича, ака-укалар Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган ушбу наркотик моддани Фарғона вилоятида сотишни режалаштиришган.

⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🛡 Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2000 й.т. маҳаллий фуқаро тўхтатилиб текширилди ҳамда ундан 8 та ампулада гашиш мойи ва 10 дона фольга қоғозга ўралган гашиш моддаси олинди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, нарколаборатория ташкил қилганлиги маълум бўлди. Ушбу манзилдан 34 дона изолента билан ўралган гашиш, 63 та ампулада 88 гр гашиш мойи ва 2 та шприцда 25 мг гашиш мойи, шунингдек, 640 гр гашиш мойи ва 2 гр қўлбола усулда тайёрланган гашиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш учун ишлатиладиган изолента, тарози, ампула, шприц ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

⚖️ Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: Бугун 08:20. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!