Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғона туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Фарғона туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди


“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида Департаментнинг Фарғона тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган М.О. “Хуршиди тобон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган 964 дона "Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!