Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғона шаҳрида фуқарони машинада уриб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳрида фуқарони машинада уриб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Ф.З. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Киритилди: 12:00 13.07.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!