Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил рўйхатидан 34 нафар гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил рўйхатидан 34 нафар гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг биринчи босқичи доирасида Исроил рўйхатидан 34 нафар гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Asharq. телеканали хабар берди.

Рўйхатга Ғазо секторида сақланаётган аёллар, болалар ва касаллар киритилган. Таъкидланганидек, ҳаракат бу гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлган, аммо уларнинг тирик ёки йўқлигини аниқлаш учун тахминан бир ҳафта вақт кетади.

Reuters, шунингдек, ҲАМАС вакилига таяниб, ҳаракат Ғазо сектори бўйича келишув доирасида озод қилишга тайёр бўлган 34 нафар гаровга олинганларнинг исмлари рўйхатини тасдиқлаганини хабар қилди.

Ҳамас гуруҳи 2023-йил 7-октябрда Исроил жанубига уюштирган ҳужуми чоғида 251 кишини гаровга олди. Уларнинг бир қисми музокаралар чоғида қўйиб юборилган. Исроилга кўра, Ғазода гаровга олинган 101 киши қолмоқда, улардан 51 нафари тирик.

Киритилди: 14:37 06.01.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!