Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фаластинни тан олиш шунчаки рамзий қадам бўлмайди — Жан-Ноэл Барро

Фаластинни тан олиш шунчаки рамзий қадам бўлмайди — Жан-Ноэл Барро

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Париж Фаластинни давлат сифатида тан олишга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бу қарор рамзий эмас, балки воқеий ўзгаришлар киритиш учун амалга оширилади.

RTL телеканали эфирида сўзга чиққан Барро, Франция Фаластин муаммосида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида алоҳида масъулиятга эгалигини таъкидлади. «Агар биз Фаластинни тан олсак, бу унинг ҳақиқий давлат сифатида мавжудлигини мустаҳкамлаш учун бўлади», — деди вазир.

Барро маълум қилишича, 17–20 июн кунлари Ню Йоркда Франция ва Саудия Арабистони ҳамраислигида бўлиб ўтадиган БМТ конференциясида Париж Фаластинни тан олиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган аниқ мажбуриятларни эълон қилади.

Шу билан бирга, вазир мазкур анжуманда Франция расман тан олиш қарорини эълон қилиши ё қилмаслиги борасида аниқ жавоб бермади.

Париж ўз позициясини яна бир бор таъкидлади — тан олиш маълум шартлар бажарилган тақдирдагина амалга оширилади. Улар қаторида: ҲАМАС томонидан асирликда ушлаб турилган барча маҳбусларни озод қилиш, ҳаракатнинг тўлиқ қуролсизлантирилиши, уни бошқарувдан четлатиш, Исроилни тан олиш ва Фаластин раҳбариятида ислоҳотлар ўтказиш талаблари бор.

Киритилди: 19:35 07.06.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!