Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фаластинда президентлик ва парламент сайловлари 2027 йилга қолдирилди

Фаластинда президентлик ва парламент сайловлари 2027 йилга қолдирилди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос президентлик ва парламент сайловларини 2027 йил 11 сентябрда бир вақтда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 10 октябрь куни «ВАФА» давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2026 йил 28 ноябрга белгиланган парламент сайловлари санаси бекор қилинган. Сайловларни кечиктиришга Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари сабаб сифатида кўрсатилган.

Аввалроқ, 6 октябрь куни Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Исроил армияси Ғарбий соҳилда Фаластин маъмурияти билан юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувларга тайёргарлик кўраётганини билдирган эди.

Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари Фаластин маъмурияти хавфсизлик кучлари томонидан яҳудий кўчманчилар ва Исроил армияси аскарларига қарши қурол ишлатилиши эҳтимолини ҳисобга олмоқда.

Киритилди: 17:54 10.10.2026. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!