Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фаластин ТИВ Исроилнинг Ғазода амалга ошираётган оммавий қатлларини яна бир бор қоралади

Фаластин ТИВ Исроилнинг Ғазода амалга ошираётган оммавий қатлларини яна бир бор қоралади

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Исроил армияси томонидан Ғазо секторида тинч аҳолига, жумладан, аёллар, болалар ва кексаларга қарши йўналтирилган оммавий қатлларни яна бир бор кескин қоралади.

Расмий баёнотда Исроилдан ҳужумларни дарҳол тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва ҳудудга гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказиш талаб қилинган. Ҳужумлар аҳолининг ёши ёки ижтимоий тоифасидан қатъи назар амалга оширилаётгани таъкидланган.

ТИВ алоҳида равишда Нусайрат қочқинлар лагеридаги сув таъминот пунктига қилинган яқиндаги бомбардимонга эътибор қаратди. Бу ҳужум натижасида 6 нафар бола жами 8 киши ҳалок бўлиб, 16 нафар киши яраланган.

Вазирлик Исроилнинг ҳужумлари янгидан янги вайронагарчиликлар ва инсонлар қурбонига олиб келаётганини қайд этди. Шунингдек, Исроилнинг Рафаҳ шаҳрида "гуманитар шаҳар" барпо этиш режасига жиддий эътироз билдирилди — бу лойиҳа ҳақиқий ёрдам билан боғлиқ эмаслиги ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қораланаётгани таъкидланди.

Баёнотда шундай дейилади:

«Исроил очлик ва сув етишмовчилигини қурол сифатида ишлатмоқда. Ундан инсонпарварлик қадамларини кутмаслик керак. Ҳужумларни тўхтатиш, фаластинлик тинч фуқароларни ҳимоя қилиш ва етарли гуманитар ёрдамни Газога етказиш — ягона тўғри йўлдир».

Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумлари

2024 йил 18 март куни Исроил армияси ёпилган оташни бузиб, Ғазо секторига кучли ҳужумларни қайта бошлади. Шу пайтгача 7 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар яраланган.

Расмий фаластин манбаларига кўра, 2023 йил 7 октябрда Исроилнинг кенг кўламли ҳужумлари бошланганидан бери 57 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлган, 138 мингдан зиёд киши жароҳат олган.

Шунингдек, 27 майдан бери Исроил ва АҚШ қўллаб-қувватлаётган "гуманитар ёрдам тарқатиш нуқталари"да фаластинликлар доимий тарзда ҳужумларга учраётгани қайд этилган — бу ҳужумлар натижасида 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, минглаб киши яраланган.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ниятида эканини баён қилган ва армия оккупацияни кенгайтириш режасини амалга оширишни бошлаган.

Киритилди: 16:43 13.07.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!