Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Facebook ва Twitter Россия билан боғлиқ саҳифаларни ўчириб ташлади

A A A
Facebook ва Twitter Россия билан боғлиқ саҳифаларни ўчириб ташлади

Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари Россия тузилмалари билан боғлиқ бир қатор аккаунт ва саҳифаларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда ҳар иккала ижтимоий тармоқ матбуот хизматлари хабар беришди.

Facebook Россиянинг Интернет тадқиқот агентлиги билан боғлиқлиги тахмин қилинган иккита саҳифа ва 13 та аккаунт ўчирилганлиги ҳақида хабар берди. Компания маълумотларига кўра, ушбу саҳифалар орқали амалга оширилган ҳаракатлар Буюк Британия, AҚШ, Жазоир ва Мисрга, шунингдек бошқа инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларга ва Яқин Шарқ ва Шимолий Aфрика давлатларига қаратилган.

Facebook аниқлик киритишича, тергов Федерал қидирув бюросидан олинган маълумотларга асосланган. Ижтимоий тармоқ маъмуриятининг сўзларига кўра, ушбу аккаунтлар ёрдамида одамлар "ўта сўлпараст қарашларни сингдиришга ҳаракат қилишди", шунингдек AҚШ президентлигига асосий номзодлар — демократ Жо Байден ва республикачи Дональд Трампни танқид қилдилар.

Twitter, ўз навбатида, "платформадаги манипульяция учун" бешта аккаунтни блокировка қилганлигини эълон қилди ва ушбу аккаунтлар "Россия давлат субъектлари билан ишончли алоқада" эканлигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу саҳифалардаги ёзувлар "спам характерига эга бўлган", уларнинг аксарияти ёқмаган ёки кам миқдордаги лайк ёки ретвитга эга бўлмаган, умуман, аккаунтлар Twitter'да кам таъсир кўрсатган, топилган ва тезда олиб ташланган.

Киритилди: 10:17 02.09.2020. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!