Италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг фикрича, "Барселона" вингери Ламин Ямал жорий мавсум "Олтин тўп"ни қўлга киритади.
— Олтин тўпни бу йил Ламин Ямал қўлга киритадими?
— Менимча, ҳа – у қўлга киритади деб ўйлайман. Биз бу ҳақида кўп ҳамкасбларим, журналистлар билан суҳбатлашдик. Ҳамманинг фикри шунга боради: айни дамда Ямал сингари жозибали ва сеҳрли футбол ўйнайдиган бошқа футболчи йўқ. У майдонда ҳақиқий мўъжизаларни намойиш этмоқда, ва бу – "Олтин тўп"га муносиб кўрсаткич", - деди Романо.