Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз Instagram саҳифасида Жаҳон чемпионати-2026 қуръасига муносабат билдирди.
«Биз ва қолганлар. Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионати қуръаси жараёнида менинг бошимда фақат битта фикр бор эди — Ўзбекистон.
Рақибларимиз номлари эълон қилинмасидан олдин мен ўзимиз ҳақимизда ўйладим. Қуръа ташланаётганда ҳам ўз ҳақимизда ўйладим. Қуръа натижалари маълум бўлгач ҳам, яна ўз ҳақимизда ўйладим.
Чунки бу — Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокимиз бўлади. Биз эса ҳар бир куч-қувват, ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланиб, Ўзбекистон халқини фахрлантира оладиган жамоа бўлишимиз керак.
Биз Португалия, Колумбия ва учинчи рақиб — Янги Каледония, Ямайка ёки Конго бўлишидан қатъи назар — барчага ҳурмат билан ёндашамиз. Лекин энг аввало, биз ўзимизга ва ўз мухлисларимизга нисбатан катта ҳурмат билан майдонга тушамиз.
Ҳисоблагич ишга тушди», - деб ёзди италиялик машҳур мутахассис.
Ўзбекистон K гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго/Янги Каледония/Ямайка билан гуруҳдан чиқиш учун курашади.