"Бу Лавров ва Рубионинг ўтган ҳафта бўлиб ўтган учрашувининг давоми бўлади", деб ёзади нашр манбаларига таяниб.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам 25 феврал куни Россия билан музокаралар бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 18 феврал куни Қўшма Штатлар ва Россия расмийлари Ар-Риёдда учрашув ўтказганди. Ўша учрашувда Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этмаган эди.