Резолюция нейтрал шаклда бўлиб, унда Россиянинг Украинага босқини қораланмаган. Ҳужжатда "Россия-Украина можаросини дарҳол тўхтатиш", шунингдек, Украина ҳамда Россия ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга чақириқ бор.
10 та давлат (АҚШ, Хитой, Россия, Жазоир, Гайана, Серра-Леоне, Жанубий Корея, Покистон, Панама, Сомали) резолюцияни қўллаб овоз берди. 5 та давлат (Буюк Британия, Франция, Греция, Словения, Дания) бетараф қолди.
Кенг кўламли уруш бошланганидан бери илк бор АҚШ, Россия ва Хитой Украина бўйича резолюцияга биргаликда овоз берди. Буюк Британия ва Франция ушбу ҳужжатга вето қўйиши мумкин эди, аммо улар бунга қўл уришмади.
Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари, БМТ Бош Ассамблеяси қабул қилган резолюциялардан фарқли равишда, халқаро ташкилотга аъзо барча давлатлар учун мажбурий ҳисобланади.