Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европаликлар Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича “асосий юкни” ўз зиммаларига олишлари керак

Европаликлар Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича “асосий юкни” ўз зиммаларига олишлари керак

"Бу уларнинг қитъаси, бу уларнинг хавфсизлиги. Президент Трамп ҳам улар ўз саъй-ҳаракатларини кучайтириши кераклигини аниқ айтди", — деди АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида.

Қўшма Штатлар вице-президентининг интервюсидан асосий иқтибослар:

◾️ АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳанузгача Украинага хавфсизлик кафолатлари устида ишламоқда, аммо улар ҳали якуний келишувга эришмаган;

◾️ Қўшма Штатлар томонларнинг нимага эҳтиёжи борлигини аниқ тушунмагунча, Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмайди;

◾️ Путин Аляскадаги музокараларда ўзини ўта мулоҳазали тутди, Россиянинг манфаатларини ҳимоя қилди ва кутилганидан юмшоқроқ оҳангда гапиради;

◾️ Европа етакчилари АҚШ президенти билан Оқ уйда ўтказилган учрашувда Трамп музокаралардан сўнг Путинга қўнғироқ қилишини умуман кутмаган эди;

◾️ Украина бўйича тинчлик келишуви асослари Путин ва Зеленскийнинг учрашувидан олдин ҳам мувофиқлаштирилиши мумкин;

◾️ Киев хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда, Москва эса маълум бир ҳудудларни истайди, уларнинг аксарияти ҳозирда Россия армияси назорати остида.

Киритилди: 20:45 21.08.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!