Германия канцлери Фридрих Мерц Европа дипломатияси фақат ҳарбий кўмак мавжуд бўлган тақдирдагина самарали бўлишини таъкидлади.
Бу ҳақда Der Spiegel нашри хабар бермоқда.
«Европанинг дипломатик қудрати фақатгина биз уни ҳарбий имкониятлар билан мустаҳкамлаган тақдиримиздагина ҳақиқий самара беради», — деди у.
Мерц, шунингдек, Франция билан қитъа хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, гап ҳатто «Европа ядровий соябони» ҳақида ҳам бориши мумкин.
«Европа хавфсизлиги учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳокамада», — дея таъкидлади канцлер.