Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.
“Шу кунларда, ёки яқин ҳафталар ичида Озарбайжондан Европага Қора денгиз туби орқали электр энергияси етказиб бериш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланади”, деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев РИА Новостига.
Унинг сўзларига кўра, дастлабки босқичда кабель қуввати 4000 мегаваттни ташкил қилади. Ушбу лойиҳа Озарбайжон иқтисодиётига сармоялар жалб қилишга қодир.
Европада энергия тақчиллигини мавжуд, бу эса қўшимча “яшил энергия” манбаи бўлади, деди Алиев.
Ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган Иқлим саммитида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон президентлари Яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш бўйича шартнома имзолаган эди.