Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европада фашизм қайта туғилмоқда — Захарова

Европада фашизм қайта туғилмоқда — Захарова

Словакия бош вазири Фицо Москвадаги 9-май парадида иштирок этишини эълон қилганидан сўнг ЕИ комиссия раиси Кая Каллас унга “бу ташриф Словакия учун салбий оқибатларга олиб келиши” билан пўписа қилди.

Сербия президенти Александр Вучичга ҳам "агар у Москвадаги 9-май парадида иштирок этса Сербиянинг ЕИга аъзо бўлиши даргумон" деган таҳдидлар билдирилди.

“Агар бу шундай бўлса, демак биз Европада фашизмнинг қайта туғилишини кўрмоқдамиз. Бундан 80 йил олдин ҳам фашистлар Европа халқини ўз ватани, миллати ва динидан воз кечишга мажбур қилган эди”, - деб изоҳ берди ТИВ махсус вакили Мария Захарова ушбу хабарга.

Фицонинг ўзи эса, ҳеч ким унга Москвага бориб номаълум аскар қабрига гул қўйиш ва хотира парадида иштирок этишни таъқиқлай олмаслигини таъкидлади ва “ҳозир 1939 йил эмас 2025 йил”, деб қўшимча қилди.

Киритилди: 10:19 17.04.2025. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!