Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европада чўллар пайдо бўлиши мумкин

Европада чўллар пайдо бўлиши мумкин

Европа қитъаси жанубий ҳудудларида глобал исиш натиасида чўллар пайдо бўлиши мумкин. “The Daily Telegraph” нашри БМТ Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро кенгаши баёнотига таяниб, ушбу хабарни тарқатди.

– Бутун Европа заиф, айниқса Ўрта ер денгизи, – дейилган ҳужжатда. – Чўлланиш нафақат Шимолий Африка, балки кўҳна қитъаанинг Греция, Португалия, Туркия каби жанубий чеккаларида ҳам содир бўлаётганини кўряпмиз.

Мутахассислар 2100 йилга келиб, минтақада ҳарорати Цельсий бўйича ўртача 3 даража кўтарилишига ишонмоқда. Шунингдек, инсоният катаклизманинг олдини олиш имкониятини аллақачон қўлдан бой бергани, энди глобал исиш тезлигини чеклаш учун дунё аҳолисидан мисли кўрилмаган саъй-ҳаракат талаб қилиниши таъкидланган.

Киритилди: 08:29 09.10.2024. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!