Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти Россия ва Беларус билан алоқани узди

Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти Россия ва Беларус билан алоқани узди

Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти Россия ва Беларус билан ҳамкорлик шартномаларини узайтирмаслик ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот жума куни тарқатган баёнотида айтилади.

Шартномалар муддати 2024 йилда тугайди. Унда шунингдек, Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти “Украинадаги воқеалар ривожидан келиб чиққан ҳолда ҳар қандай зарур қарорларни қабул қилишга тайёрлиги” қайд этилган.

Ташкилотнинг Россия билан ҳамкорлик шартномалари 2024 йилнинг декабрида, Беларус билан 2024 йилнинг июнида тугайди.

Жорий йилнинг март ойида Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти рус армияси Украинага бостириб кириши муносабати билан Россиянинг кузатувчи мақомини тўхтатишга қарор қилди.

Киритилди: 20:43 18.06.2022. Ўқилди: 2831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!