Вашингтондаги НАТО саммитида расмийлар Европа ва Қўшма Штатлар Украинанинг барча эҳтиёжларини қондириш учун қурол ишлаб чиқаришга вақтлари йўқлигини тан олди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, етказиб бериш занжиридаги узилишлар ва ишчи кучи етишмовчилиги туфайли Америка Javelin АТГМларини ишлаб чиқаришни икки баробарга ошириш учун тўрт йил керак бўлади.
Мақолага кўра, бу дастлаб кутилганидан икки баробар кўп.