Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа урушга тайёргарлик кўрмоқда ва тарихий миқёсдаги қайта қуролланиш жараёнини олиб бормоқда — Financial Times

Европа урушга тайёргарлик кўрмоқда ва тарихий миқёсдаги қайта қуролланиш жараёнини олиб бормоқда — Financial Times

"Украина уруши бошланганидан бери Европа ҳарбий заводлари тинч даврга қараганда уч баравар тез суръатларда кенгаймоқда ва аллақачон 7 миллион квадрат метрдан ортиқ янги саноат майдонларини қамраб олган", дея ёзмоқда нашр.

Financial Times ўқ-дорилар ва ракеталар ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектлар қурилишини таҳлил қилди. Қайд этилишича, ҳарбий корхоналарнин қарийб учдан бирида кенгайтириш ёки қурилиш излари аниқланган.

"Энг катта кенгайишлардан бири Германиянинг йирик мудофаа компанияси Rhi ва Венгриянинг давлат мудофаа компанияси N7 Holding'нинг қўшма лойиҳасида қайд этилди. Улар Венгриянинг ғарбида жойлашган Варпалот шаҳрида ўқ-дорилар ва портловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича йирик завод барпо этишган", дейилади хабарда.

Киритилди: 17:53 12.08.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!