Европа давлатларида Украинага ҳарбий хизматчилар ёки хусусий ҳарбий компаниялардан жангчилар юбориш ҳақида гаплар қайта бошланди.
Бу ҳақда Ле Монде газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
Хусусан, бу масала Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кей Стармер томонидан муҳокама қилинмоқда. Бироқ, уларнинг ғояси бошқа бир қатор давлатлар, жумладан, Германия томонидан қўллаб-қувватланмади. Бу суҳбатларнинг қайта бошланишига АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг ғалабаси ва Украинага келгусида ҳарбий ёрдам кўрсатиш борасидаги хавотирлар сабаб бўлди.