Нашрнинг ёзишича, бу Европа давлатларининг сўнгги режаси бўлиб, унда тинчликпарвар кучлар жанг майдони чизиғи бўйлаб жойлаштирилмаслиги, бироқ Россия қўшинлари урушни қайта бошласа, қуролли қаршилик қилишга тайёр бўлиши кўзда тутилган. Франция бунинг учун 10 минг нафар аскар ажратишга тайёрлигини билдирди.
Шу билан бирга, европалик етакчилар Трамп жамоаси билан АҚШнинг қандай ёрдамига умид қилишлари мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Вашингтон ўз ҳарбийларини Украинага юборишни истисно қилган, аммо WP манбаларига кўра, Европа давлатлари Қўшма Штатлардан разведка маълумотлари, эҳтимолий ҳаво ёрдами ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича кўмакка умид қилмоқда.
Аввалроқ Тhe Economist АҚШ Хитой ва Бразилиядан тинчликпарвар кучларни жалб этиш вариантини ҳам таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар вице-президенти Жей Ди Вэнс фақатгина Европа контингенти Россияни тийиб туришда етарли самарадорликка эга бўлмаслигини айтган.