Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа Трампнинг божлари туфайли йўқотишларни ҳисоблаб чиқди

Европа Трампнинг божлари туфайли йўқотишларни ҳисоблаб чиқди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан жорий этилган божлар Европанинг АҚШга йўналтирилган 380 миллиард евролик экспортининг 70 фоизига таъсир кўрсатиши Politico нашрида хабар қилинмоқда.

"Ваҳимага тушгандек таассурот уйғотмаслик учун дарҳол жавоб қайтармасликка қарор қилдик," - деди номи ошкор этилмаган европалик дипломат.

Журналистлар ҳисоб-китобларига кўра, божлар Европа мамлакатларидан 26 миллиард евролик пўлат ва алюминий, 66 миллиард евролик автомобиль экспортига таъсир қилади, бошқа икки томонлама божлар эса умумий қиймати 290 миллиард евролик экспорт товарларига таъсир кўрсатади. Аниқланишича, Европанинг АҚШга йўналтирилган экспортининг 70 фоизи бож тўловларига тортилади.

Шунингдек, нашр маълумотларига кўра, янги божлар жорий этилмаганда, АҚШ ўтган йилги 7 миллиард евро ўрнига давлат ғазнасини 81 миллиард евро миқдорида тўлдирган бўларди.

Илгари хабар қилинганидек, АҚШ Европа Иттифоқи товарларига 20 фоиз, Хитой товарларига эса 34 фоиз бож солмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйнинг Пушти боғидаги нутқида маълум қилди. Шунга ўхшаш чоралар Ветнам (46 фоиз), Ҳиндистон (26 фоиз), Индонезия (32 фоиз), Камбоджа (49 фоиз), Малайзия (24 фоиз), Жанубий Корея (25 фоиз), Таиланд (36 фоиз), Тайван (32 фоиз), Швейцария (31 фоиз), Япония (24 фоиз) ва бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Трампнинг таъкидлашича, Америка маъмуриятининг барча давлатларга нисбатан ўзаро боғлиқлик тамойили асосида божхона тўловларини жорий этиши Қўшма Штатларнинг иқтисодий мустақиллиги бошланганидан дарак беради. Унинг сўзларига кўра, "мамлакатлар АҚШ билан қандай муносабатда бўлса, Вашингтон ҳам улар билан худди шундай муносабатда бўлади".

Киритилди: 21:38 04.04.2025. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!