Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа собиқ чемпиони 85 ёшида вафот этди

Европа собиқ чемпиони 85 ёшида вафот этди

Россия Бокс Федерацияси хабарига кўра, 84 ёшида таниқли боксчи Виктор Агеев ҳаётдан кўз юмди.

Агеев 2 карра Европа чемпиони (1965, 1967), 4 карра СССР чемпиони (1963 – ярим ўрта вазн, 1965, 1966, 1967 – биринчи ўрта вазн) эди.

У спортдаги фаолиятини якунлагач, мураббийлик қилди ва СССР да хизмат кўрсатган мураббий унвонига сазовор бўлди. 1992 йилда Россия профессионал бокс федерацияси президенти этиб сайланиб, уни 2017 йилгача бошқарди. Шунингдек, WBА (Жаҳон бокс ассоциацияси) ва PABA раҳбариятида фаолият юритган.

Киритилди: 23:44 17.09.2025. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!