Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа Россияга нисбатан санкцион босимни кучайтиришда ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади

Европа Россияга нисбатан санкцион босимни кучайтиришда ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади

Бу ҳақда Европа Кенгаши президенти, Еврокомиссия раҳбари, Буюк Британия бош вазири, Франция президенти, Италия бош вазири, Германия канцлери, Финляндия президенти ва Полша бош вазири томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда сўз боради.

Европа етакчилари Трамп ва Зеленский билан Европа қўллаб-қувватлови остида Россия, АҚШ ва Украина етакчиларининг уч томонлама саммитини ўтказиш устида ишлашга тайёрликларини билдиришди.

Шунингдек, Европа мамлакатлари Украина ишончли хавфсизлик кафолатларига эга бўлиши, унинг қуролли кучлари ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлиги ҳеч қандай чекловларга дуч келмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия етакчилари Киевга қурол етказиб беришда ҳар қандай чекловларни истисно қилмоқда.

Европа етакчилари ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Украинага тегишли эканини алоҳида таъкидлашди.

Шу билан бирга, улар Россия Украинанинг Евроиттифоқ ва НАТО билан интеграция жараёнига тўсқинлик қилмаслиги керак, деб ҳисоблашларини билдиришди.

Киритилди: 15:46 16.08.2025. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!