"Биз демократиямизни ҳар қандай хорижий аралашувдан ҳимоя қилишимиз керак", — деди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Текширув Руминия президентлик сайловларига хорижий аралашувнинг жиддий далиллари асосида бошланган. Брюсселнинг маълум қилишича, феврал ойида Германия Бундестагига ва 29 декабрда Хорватияда бошланадиган президентлик сайловларига шунга ўхшаш аралашув таҳдиди мавжуд.
TikTok эгаси Хитойнинг Bytedance компанияси Европа комиссиясига ижтимоий тармоқдаги фаолияти ҳақида барча зарур маълумотларни тақдим этганини билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, TikTok'да тўланган сиёсий реклама мавжуд эмас. Қолаверса, дезинформация ва нафрат тарқатишга қарши қоидаларни бузадиган контент ўчирилади.