Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси болаликдаги устозига машина совға қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси болаликдаги устозига машина совға қилди

Куни кеча ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонлаган мураббий Темур Олимхўжаев шогирдларидан бири ҳисобланган Остон Ўруновдан ажойиб ҳадяни қабул қилиб олди.

"Футбол Экспресс" хабарига кўра, миллий терма жамоанинг етакчиларидан бири Остон Ўрунов ўсмирлик чоғидаги устозига Cobalt автомашинасини совға қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси болаликдаги устозига машина совға қилди

Темур Олимхўжаев 1975–1979 йилларда "Пахтакор" футбол клубида тўп тепган. 1979 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, болалар футболи мураббийи сифатида иш бошлаган. 2002 йилда Виктор Борисов ва Темур Олимхўжаев бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихда илк бор U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган. Темур Туробович 2016 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этган. Шунингдек, бир неча бор "Йилнинг энг яхши болалар футболи мураббийи" деб топилган.

Киритилди: 17:40 14.04.2025. Ўқилди: 1335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!