Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен октябр ойида Шимолий Атлантика альянсининг янги бош котиби бўлиб, Йенс Столтенберг ўрнини эгаллаши мумкин.
Бу ҳақда Британиянинг The Sun газетаси манбаларга таяниб ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, НАТОнинг қатор давлатлари фон дер Ляйен номзодини қўллаб-қувватлайди ва унинг октябр ойидаёқ тайинланиши тарафдори.
Шу билан бирга, мансабдор шахснинг ЕК раиси сифатидаги ваколатлари фақат 2024 йилда тугайди.