Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси Бош котиб Ален Берсега Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича Махсус трибунал тузиш жараёнини бошқаришни топширди. Аввалроқ Украина ушбу масала бўйича ташкилот етакчиларига мурожаат хати топширган эди.
Махсус трибунал тузилиши Россия томонидан ноқонуний депортация қилинган ёки мажбуран кўчирилган украин болаларини қайтаришни таъминлаш борасида Европа Иттифоқининг қатъий позисиясини тасдиқлайди, дейилади ташкилот баёнотида.
Шунингдек, қўмита Украинани давом этаётган урушда қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаган. Шу мақсадда “Барқарорлик, тикланиш ва қайта қуриш 2023–2026” режаси амалга оширилишда давом этади. Илгари қабул қилинган мазкур режа Украинага Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида илгарилаш имконини беради, дейилади баёнотда.