"Навбаҳор" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини бошқа мамлакатда давом эттириши мумкин.
Журналист Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, 21 ёшли ҳужумчи Беларуснинг "Славия-Мозирь" жамоасида кўрикдан ўтади.
Маълумот ўрнида, Холдорхонов жорий мавсум "лочинлар" таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Transfermart портали уни 200 минг еврога баҳолаган.