Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Кенгаши Еврокомиссиянинг 2028 йилдан бошлаб Россия газини харид қилишни тақиқлаш ҳақидаги таклифини маъқуллади

Европа Кенгаши Еврокомиссиянинг 2028 йилдан бошлаб Россия газини харид қилишни тақиқлаш ҳақидаги таклифини маъқуллади

Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

"Унга кўра Россия газини импорт қилиш 2026 йил 1 январдан тақиқланади, аммо амалдаги шартномалар учун ўтиш даври сақланиб қолади. Узоқ муддатли шартномалар 2028 йил 1 январгача амал қилиши мумкин. Шу боис тўлиқ тақиқ 2028 йил 1 январдан бошлаб кучга киради", дея ёзмоқда нашр.

Шунингдек, Европа Кенгаши 2026 йил 1 январдан бошлаб Россия газининг Европа Иттифоқи ҳудуди орқали бошқа мамлакатларга транзитини тақиқлаш қарорини ҳам тасдиқлади.

Киритилди: 17:12 20.10.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!