Европа Иттифоқига аъзо бўлган қатор давлатлар раҳбарлари Киевнинг 2027 йилда уюшмага қўшилишига қарши чиқди. Бу имконият Украинадаги қуролли можарони ҳал этиш доирасида муҳокама қилинмоқда.
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди. Нашр қайд этишича, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши масаласи муҳокамалар чоғида юзага келган келишмовчиликлар сабаб ҳали келишиб олинмаган.
"Бу масала Европа Иттифоқининг айрим давлатлари эътироз билдирганидан сўнг муҳокама босқичида қолмоқда", — дейилади нашрда.