Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Зеленский: "Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳужжат тўлиқ тайёр"

Зеленский: "Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳужжат тўлиқ тайёр"

АҚШнинг Украина учун хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжати тўлиқ тайёр ва Киев уни имзолаш санаси ва жойини тасдиқлашни кутмоқда.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Литва пойтахтига ташрифи чоғида матбуот анжуманида маълум қилди.

Украина раҳбари 24 январь куни Абу-Дабида Россия билан музокаралар олиб борилганда маълум ютуқларга эришганини таъкидлади. "Биз учун хавфсизлик кафолатлари, биринчи навбатда, Қўшма Штатларнинг хавфсизлик кафолатларидир. Ҳужжат 100 фоиз тайёр ва биз шерикларимиздан уни имзолаш санаси ва жойи бўйича тасдиқни кутмоқдамиз", деб таъкидлади Зеленский.

У шунингдек, имзолангандан сўнг ҳужжат ратификация қилиш учун АҚШ Конгресси ва Украина Парламентига юборилишини эълон қилди.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!