Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинди — манба

ИИВнинг икки собиқ ўринбосари “ақлли светофорлар иши” доирасида қамоққа олинди — манба

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг бир кунда лавозимидан озод этилган икки собиқ ўринбосари — Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов давлат мулкини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумонланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Маълумотларга кўра, уларга нисбатан тергов ҳаракатлари “ақлли светофорлар” жиноят иши доирасида олиб борилмоқда. Бу ҳақда жараёндан хабардор ва бири-биридан мустақил бир нечта манба “Дарё”га маълум қилган.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан ушбу маълумотга изоҳ берилмаган.

Киритилди: Бугун 17:48. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!