Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон 18 йиллик музокаралардан сўнг савдо битимига эришиш арафасида турибди

Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон 18 йиллик музокаралардан сўнг савдо битимига эришиш арафасида турибди

Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Нью-Деҳлидаги учрашувда савдо келишуви 2025 йил охирига қадар имзоланиши режалаштирилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон ўртасидаги эркин савдо битими дунёдаги энг йирик иқтисодий битим бўлади. Музокаралар 2007 йилда бошланган, 2013 йилда тўхтатилган ва 2021 йилда қайта тикланган.

Европа Иттифоқи келишув доирасида Ҳиндистондан импорт қилинадиган автомобиллар ва алкогол маҳсулотларига белгиланган божни пасайтиришни талаб қилмоқда. Ҳиндистон эса ўз фармацевтика, кимё ва текстил саноати маҳсулотлари учун Европага кенгроқ йўл очишни истамоқда. Бундан ташқари, Ҳиндистон Европанинг пўлат, алюминий ва цемент маҳсулотларига қўшимча экологик йиғимлар жорий этишига қарши чиқмоқда.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи Ҳиндистоннинг энг йирик савдо шериги ҳисобланади. Охирги ўн йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми деярли икки бараварга ўсиб, 137,5 миллиард долларга етди.

Киритилди: 11:16 01.03.2025. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!