Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинага Россия зарбаларидан кейин темир йўлларни тиклаш учун махсус техника ва генераторлар топширди

Европа Иттифоқи Украинага Россия зарбаларидан кейин темир йўлларни тиклаш учун махсус техника ва генераторлар топширди

Европа Иттифоқи Украинага Россия зарбаларидан кейин темир йўлларни тиклаш учун махсус техника ва генераторлар топширди – DW.

ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас ва Германия ТИВ раҳбари Йоҳанн Вадефул Киевга ташрифи чоғида "Укрзализниця" компаниясига 23 бирлик техника, жумладан, транспорт ва генераторларни топширди. Тез орада уларга яна 25 дан ортиқ техника, хусусан, ағдарма машиналар, экскаватор ва юқори юк ташувчи машиналар қўшилади. Улардан Россия ҳужумларидан кейин Украина темир йўлларини тиклашда фойдаланилади.

"Россия содир этган жиноятлари ҳамда Украина ва унинг темир йўлларига етказган зарари учун товон тўлаши керак", — дея таъкидлади Каллас ёрдамни топшириш маросимида.

"2025 йил охиридан бошлаб Россия Қуролли Кучлари ҳаракатдаги поездлар, электр поездлари ва локомотивларга дрон ҳамда ракеталар билан янада фаол ҳужум қилмоқда. Темир йўл тизими Украина ижтимоий барқарорлигининг энг муҳим бўғинларидан бири сифатида қасддан нишонга олинмоқда. Шу боис, ушбу тизимни қўллаб-қувватлаш стратегик аҳамиятга эга", – деди Вадефул.

Кая Каллас Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида, шунингдек, Евроиттифоқ Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадлар ҳисобидан Киевга қўшимча 80 млн евро ажратишини эълон қилди.

Киритилди: Бугун 18:52. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!